Нидерландия Қозоғистондаги сув тозалаш иншоотларига 400 миллион евро сармоя киритади

None
ASTANA. Kazinform - Нидерландиянинг сувни тозалаш технологияси билан шуғулланувчи компанияси Қозоғистондаги технологияларга 400 миллион евро сармоя киритишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform.

Компания ва Қозоғистоннинг «Kazakh Invest» миллий компанияси вакиллари Қозоғистон-Нидерландия бизнес-форуми доирасида Қозоғистонда оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзолади.

«Биз бу форумга бир йилдан бери тайёргарлик кўрдик. Мен бу мамлакатнинг турли минтақаларида бўлганман. Ҳозирда Астанада офисимиз бор. Келгуси бир неча йил ичида кутилаётган сармоя миқдори 400 миллион еврони ташкил қилади. Биз қуришни режалаштираётган сув тозалаш иншоотлари учун хизматлар кўрсатамиз. Яъни, биз Қозоғистон ва унинг Ҳукумати билан узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрмиз»

, — деди Нидерландиянинг Clean Tech компанияси бош директори Пилкенруд Сандер.

Фото: wozap.ru

Сўнгги хабарлар
telegram