Нидерландия ҳукуматини разведка хизматининг собиқ раҳбари бошқариши мумкин
ASTANА. Кazinform - Нидерландиянинг янги ҳукуматини разведка хизматининг собиқ раҳбари Дик Схооф бошқариши мумкин. Унинг номзодини бош вазир лавозимига сешанба куни ҳукумат коалициясини тузишга келишиб олган тўрт партия таклиф қилди, деб ёзади Euronews.

Ҳукумат шунингдек:
Бош вазир Марк Рюттенинг Озодлик ва Демократия учун халқ партияси (VVD);
"Янги ижтимоий келишув" марказчи партияси (NSC),
популистик "Фермерлар фуқаролик ҳаракати" (BBB) киради.
Вазирлар портфелини тақсимлаш бўйича музокаралар бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Ҳукумат тузилиб, парламент томонидан тасдиқлангач, янги бош вазир қасамёд қилади.
67 ёшли Схооф ўнлаб йиллар давомида олий давлат лавозимларида ишлаган. 2020 йилдан буён Адлия ва хавфсизлик вазирлиги бош котиби лавозимида ишлаб келган. Бунгача у AIVD разведка хизматини бошқарган, терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик миллий координатори (NCTV) ва Иммиграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати (IND) директори бўлган.