Нидерландия Бош вазири Марк Рютте сиёсатни тарк этади

BRUSSELS. Kazinform – Нидерландия ҳукуматини сўнгги 13 йил давомида бошқариб келган Марк Рютте бешинчи сайловда қатнашмаслигини ва навбатдан ташқари сайловлардан сўнг сиёсатни тарк этишини айтди, деб хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.
None
Фото: РИА Новости

Нидерландия бош вазири вазифасини бажарувчи Марк Рютте сиёсатдан кетишини эълон қилди.

«Кеча эрталаб мен бўлажак сайловларда Озодлик ва демократия учун халқ партиясини бошқармасликка қарор қилдим. Янги вазирлар маҳкамаси ҳокимиятга келгач, мен сиёсатни тарк этаман», – деди Рютте.

Янги сайловлар санаси ҳали аниқланмаган. Дастлабки прогнозга кўра, у ноябрда бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар