Ницца пандемия бошланганидан буён биринчи карнавалга мезбонлик қилади

None
None
NITSTSA. EURONEWS – Кazinform – Ницца (Франция) пандемия бошланганидан буён биринчи анъанавий карнавалга мезбонлик қилмоқда, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Ой бошида Франция ҳукумати баъзи чекловларни бекор қилди: масалан, энди ниқобни ташқарида тақиш талаб этилмайди, оммавий очиқ йиғилишлар эса чексиз миқдордаги иштирокчилар билан ўтказилиши мумкин.

«Бу байрам: Ницца аҳолиси, бутун Франция Ривьераси, барча сайёҳлар буни икки йилдан бери интиқлик билан кутишган. Бу ҳақиқий учрашув карнавалидир», - деди Ницца вице-мэри Магали Алтунян.

Ниццадаги карнавал Рио, Венеция ва Янги Орлеан билан бир қаторда шундай энг йирик байрамлардан биридир.

2020 йилда карнавал мавсуми чеклов чоралари жорий этилиши бошланишига тўғри келди ва Ниццадаги кортежнинг якуний қисми бекор қилинди; бир йил олдин у умуман амалга оширилмади.

Илгари 200 минг киши қатнашган парад бу сафар 85 минг кишини йиғди.

Сўнгги хабарлар