Нейрон тармоқлар ёрдамида фавқулодда вазиятларни прогноз қилишимиз ва олдини олишимиз мумкин – ҚР Бош вазири

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов сунъий интеллект ёрдамида рақамли ечимларни интеграция қилиш зарурлигини таъкидлади.

Бектенов
Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

– Рақамли технологиялар саноат, экология, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, солиқ соҳаси, ишбилармонлик муҳитида аллақачон фаол қўлланилмоқда. Барча илғор мамлакатлар рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш учун катта миқдорда сармоя киритмоқда ва стратегияларни ишлаб чиқмоқда. Бугун биз маҳаллий рақамли ечимларни жорий этиш жараёнини кўрдик. Бу ривожланишнинг навбатдаги босқичи, сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларимизнинг дастлабки қадамларидир. Нейрон тармоқлар орқали биз хавф ва фавқулодда вазиятларни прогноз қилишимиз ва олдини олишимиз мумкин. Проактив давлат хизмати ҳам мавжуд, - деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, рақамли трансформация жараёнида янги рақамли ечимларни интеграциялаш зарур.

- 2029 йилгача сунъий интеллектни ривожлантириш концепцияси ва сунъий интеллект тўғрисидаги янги қонун доирасидаги ишлар давом эттирилади, - деди у.

Сўнгги хабарлар