08:26, 17 Август 2023 | GMT +5
Неймар Саудия Арабистонида сониясига қанча пул топади
ASTANA. Kazinform – Бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасидаги маоши малум бўлди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

31 ёшли бразилиялик янги клубида икки йил ичида 300 миллион евро ишлаб олади, бироқ бу сумма барча бонуслар ва тижорий келишувларни ҳисобга олган ҳолда 400 миллионга кўтарилиши мумкин.
Sports.kz хабарига кўра, Неймарнинг маоши йилига 200 миллион евро бўлса, у ойига 16,67 миллион евро, ҳафтасига 4,17 миллион евро, кунига 595,2 минг евро, соатига 24,8 минг евро, дақиқасига 413 евро, сониясига 6,9 евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг сўнгги клуби Франциянинг ПСЖ клуби бўлган. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.