Неймар Пелени ортда қолдириб, Бразилия тарихидаги энг яхши тўпурар бўлди

ASTANА. Кazinform - Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Боливия билан ўйинда иккита гол муаллифига айланди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
None
Фото: instagram.com/neymarjr

Неймар терма жамоа сафида 79 та гол уриб, машҳур «футбол қироли» Пелени (унинг ҳисобида 77 та гол) ортда қолдирди ва Бразилиянинг энг яхши тўпурарига айланди.

Бу ўйинда Бразилия Боливияни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. 17-дақиқада Неймар 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошира олмади. Бироқ 24-дақиқада Родриго ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида Рафинья ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шундан сўнг Родриго муваффақиятга эришди ва 61-дақиқада Неймар гол урди. 78-дақиқада боливиялик Виктор Абрего жавоб қайтарган бўлса-да, қўшимча дақиқаларда Неймар ўз голи билан ўйинга нуқта қўйди.

Шу ёзда Неймар Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубига ўтган эди. Ўтган мавсум Франция чемпионатида «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб, 13 гол ва 11 голли узатма муаллифига айланди. Шунингдек, 31 ёшли ҳужумчи 2013-2017 йилларда «Барселона»да ўйнагани ҳам маълум.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар