Нетаняхуга қарши суиқасд уюштирилди
ASTANA. Kazinform – Исроилда бош вазир Беньямин Нетаньяху, мудофаа вазири Йоав Галлант ва хавфсизлик бош бошқармаси (Шин Бет) директори Ронен Барага қарши суиқасднинг олди олинди. Jerusalem Post газетасининг ёзишича, Эрон юқори мартабали амалдорни ўлдиришни режалаштирган.
Апрель ойида Туркия фуқаролари Андрей Аслан ва Гунеид Аслан молиявий операцияларни амалга ошириш учун исроиллик тадбиркор билан боғланган. Улар уни Туркиянинг Самандаг шаҳрига эронликнинг икки вакили билан учрашиш учун таклиф қилган. Учрашув май ойида бўлиб ўтган.
Исроиллик тадбиркор ҳар қандай фаолиятни амалга оширишдан олдин дастлаб бир миллион доллар талаб қилган.
Кейинчалик исроиллик тадбиркор фитнани амалга ошириш, молиявий, логистика ва қурол-яроғ билан боғлиқ ҳаракатларни бошлаш, шу жумладан, "Моссад" агентини икки томонлама агентга айлантириш учун 5000 евро олган. Шунингдек, тадбиркордан Эрон кўрсатмаларига мос келмайдиган миссияларни бажаришдан бош тортган Исроил фуқароларига таҳдидлар қилиш сўралган, дейилади хабарда.
Исроиллик тадбиркор мазкур ҳаракатларни амалга оширгани ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган, унга нисбатан 19 сентябрда айблов эълон қилинган.