Нетаньяху Макроннинг Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини қоралади

ASTANА. Кazinform - Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторида қўлланилган қуролларни Исроилга бермасликка чақирган Франция президенти Эммануэль Макронни танқид қилди.

Нетаньяху
Фото: Х ижтимоий тармоғидан

Франция президенти Эммануэль Макрон шанба куни Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишага, Ғазода деярли бир йилдан бери давом этаётган урушга “сиёсий ечим” топишга чақирди.

“Ўйлайманки, бугунги кундаги устувор вазифа Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатлар учун қурол етказиб беришни тўхтатиш орқали сиёсий ечимга қайтиш бўлади”, - деди Макрон France Inter телеканалига берган интервьюсида.

У ўз нутқида Франция Исроилга ҳеч қандай қурол-яроғ етказиб бермаслигини таъкидлади.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Франция президенти Макронни танқид қилиб, унинг нутқини “уятли” деб атади.

“Бугун Исроил етти жабҳада ўзини цивилизация душманларидан ҳимоя қилмоқда. Исроил Эрон бошчилигидаги ваҳший кучларга қарши курашаётганда барча цивилизациялашган давлатлар Исроил томонида қаттиқ туришлари керак. Бироқ, президент Макрон ва бошқа Ғарб етакчилари ҳозир Исроилга қурол эмбаргосини жорий этишга чақирмоқда. Уларнинг сўзлари уятли”, - деди Нетаньяху.

Нетаньяху Исроил "уларнинг ёрдами билан ёки ёрдамисиз" ғалаба қозонишига ваъда берди.

 

Нетаньяхунинг баёнотидан сўнг, Елисей саройи Макрон "Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлашини ва буни кўрсатишини" таъкидлади.

Сўнгги хабарлар