Нетаньяху Ғазога ядровий ҳужумга рухсат берган вазирни лавозимидан четлатди

Исроилнинг Қуддус ишлари ва мероси вазири Амихай Элияху Ғазо секторига ядровий бомба ташлаш эҳтимоли ҳақидаги сўзларидан сўнг вазирлар маҳкамаси йиғилишларида иштирок этишдан четлаштирилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Times of Israel нашрига таяниб.

Нетаньяху Ғазога ядровий ҳужумга рухсат берган вазирни лавозимидан четлатди
Фото: 7 kanal

Исроилнинг Қуддус ишлари ва мероси бўйича вазири Амихай Элияху Ғазо секторини ядровий бомбардимон қилиш эҳтимолини тан олди. У, шунингдек, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамининг киритилишига рози эмаслигини айтди.

Бош вазирлик идораси унинг изоҳларини “ҳақиқатдан ташқари” деб атади ва Исроил бегуноҳ одамларга зарар етказмаслик учун халқаро қонунларга мувофиқ ҳаракат қилишини таъкидлади.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху вазир Амихай Элияхуни сўзлари учун вазирлар маҳкамаси йиғилишларида иштирок этишдан четлатди.

Сўнгги хабарлар