Непалдаги тошқин қурбонлари сони 193 кишига етди
KATHMANDU. Kazinform – Непалда дам олиш кунлари давом этган кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 193 кишига етди. Душанба куни қутқарув ишлари фаоллашди, деб ёзади АР.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти пойтахт Катмандуда бўлиб, кучли ёмғир туфайли шаҳарнинг жанубий қисмини сув босган. Полиция баёнотида айтилишича, 31 киши ҳамон бедарак йўқолган, 96 киши жароҳатланган.
Катмандудан тахминан 16 километр (10 миля) узоқликдаги ёпиқ трассада кўчки оқибатида ўттизга яқин одам ҳалок бўлди. Магистраль йўл ёпиқ бўлгани учун одамлар йўлда машиналарда ухлаб қолишган. Камида учта автобус ва бошқа транспорт воситалари кўчки остида қолган.
Ишчилар тоғларни ювиб кетган тошлар, лой ва дарахтларни олиб ташлаш орқали асосий Притҳви шоссесини вақтинча қайта очишга муваффақ бўлишди.
Ички ишлар вазири уй-жойидан айрилганлар учун вақтинчалик бошпана қуриш, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонларига моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
Об-ҳавонинг яхшиланиши қутқарув ва тиклаш ишларини фаоллаштириш имконини берди.
Шанба куни сув босган жанубий Катманду аҳолиси сув сатҳи пасайгани сабабли уйларини тозалашни бошлади. Энг кўп зарар кўрган Катмандуда камида 34 киши ҳалок бўлди.
Қутқарувчиларга полиция ва ҳарбийлар ёрдам кўрсатди, оғир техника воситалари кўчкидан йўлларни тозалашга киришди. Ҳукумат Непалдаги мактаб ва коллежлар келаси уч кун давомида ёпилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Непалдаги сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 148 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.