15:10, 24 Июль 2024 | GMT +5
Непалда бортида 19 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради

Катманду аэропортида бортида 19 киши бўлган Saurya Air самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат жойидан 18 кишининг жасади топилган, деб ёзади The Kathmandu Post.
Самолёт маҳаллий вақт билан тахминан 11:00 да учиш-қўниш йўлагидан кўтарилганидан кўп ўтмай қулаган. У Покхарага учиши керак эди.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар, шунингдек, полиция ва ҳарбийлар юборилган. Улар ҳаво кемасининг 37 ёшли капитанини вайроналар остидан қутқариб, касалхонага жўнатишга муваффақ бўлди.