Neo Nomad Visa олиш учун мурожаат этувчиларга қандай талаблар қўйилади
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Neo Nomad Visa олиш учун мурожаат этувчиларга қўйиладиган талабларни эълон қилди.

“Ҳозирги пайтда Neo Nomad Visa жорий этилиши режалаштирилган. Шу мақсадда вазирлик томонидан тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда амалга ошириш механизмлари ва зарур ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Ушбу виза эгаси камида 3 минг АҚШ доллари бор, ТОП-50 ривожланган мамлакатлар фуқаролари (мамлакатлар рўйхати кўрсатилиши мумкин), шунингдек, судланмаган, Қозоғистон ҳудудида ижарага олинган кўчмас мулк ва амалдаги тиббий суғуртаси бўлган шахслар бўлиши мумкин. Визанинг амал қилиш муддатини яна бир йилга узайтириш мумкин бўлади”, — дейилади вазирлик агентликнинг расмий сўровига жавобан.
Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу визага мурожаат этувчиларга қуйидаги асосий талаблар (рўйхатга ҳали аниқлик киритилади) қўйилади:
- 23 ёшдан катта (ўзгартирилиши мумкин);
- судланганликнинг йўқлиги;
- чет элдан камида 3 минг доллар қонуний даромадга эга бўлиш.
- Қозоғистон ҳудудида ижарага олинган кўчмас мулкка эгалик қилиш;
- тиббий суғуртанинг мавжудлиги.
Эслатиб ўтамиз, ҚР Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев замонавий кўчманчилар учун визалар жорий этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди.