Нефть-сервис компанияларини давлат тасарруфига олиш режалаштирилмаган – ҚР Энергетика вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштиришнинг комплекс режаси амалга оширилмоқда, деб хабар беради Кazinform.

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда айрим нефть-сервис компаниялари («Бұрғылау» МЧЖ, «Wеst Oil software» МЧЖ, «Cаspian Food» МЧЖ, «Бозашы Транс Қурылыс» МЧЖ ва бошқалар) ходимлари ўз корхоналарини давлат тасарруфига оид масалан, «ҚазМұнайГаз» МК АЖ ёки унинг шўъба корхоналари орқали харид қилиниши бўйича маълумотлар эълон қилина бошлади.

Энергетика вазирлиги ушбу маълумотга изоҳ берди.

Иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш муаммосини ҳал этиш мамлакат корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш ва соғлом рақобат муҳитини таъминлашнинг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади. Шу боис давлат ва квазидавлат корхоналарини, рақобат муҳитига, жумладан, нефт-газ комплексига ўтказиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштиришнинг комплекс режасига мувофиқ, «Самруқ-Қазна» холдинги компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи 40 га яқин корхонани босқичма-босқич хусусийлаштириш кўзда тутилган.

«Шу муносабат билан, «ҚазМұнайГаз» МК ОАЖни сотиб олиш йўли билан нефть-сервис компанияларини хусусийлаштириш режалаштирилмаган», — дея изоҳ берди вазирлик.

Ўз навбатида, пудратчиларнинг ижтимоий ва меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида «ҚазМұнайГаз» МК АЖ гуруҳининг бутун периметри бўйлаб тегишли ишлар амалга оширилмоқда.


Сўнгги хабарлар