Нефт нархи туфайли 2023 йилда Қозоғистон бюджетида профицит бўлади - Миллий банк

NUR-SULTAN. Kazinform – 2023 йилда бюджет тақчиллиги бартараф қилинади ва 7 миллиард долларлик профицит қайд этилиши мумкин, деб хабар бермоқда Kazinform.
None

Ҳукумат йиғилишида Миллий банк раиси ўринбосари Ақилжан Баймағамбетов шундай маълумот берди.

«2023 йилда нефт нархининг босқичма-босқич пасайиши сценарийсида бир баррел учун 90 долларгача тўлов баланси профицит зонасига ўтиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, профицит 7,0 миллиард долларни ташкил этади ва бу савдо балансининг яхшиланиши ҳисобига таъминланади. Тўлов баланси методологиясига кўра, товар экспорти 35 фоизга ошиб, 81,6 миллиард долларни ташкил этади. Дунёда нефт, металл, уран ва дон маҳсулотларининг юқори баҳоси туфайли экспорт ҳажми ортади»

, — деди Миллий банк вакили.

Бироқ, унинг айтишича, бу тенденция барқарор эмас.

«Товарлар импорти юқори даражада қолмоқда ва 44,2 миллиард долларни ташкил этади. Хорижий маҳсулотлар истеъмолининг ортиши Қозоғистон ишлаб чиқариши ички талабни қондира олмаслигини кўрсатади. Унинг ўрни фискал харажатлар ҳажмини ошириш ҳисобига қопланади. Жорий операциялар балансининг профицити беқарор, тайёр маҳсулотлар экспорти ҳажми анча паст. Бунга хомашё, биринчи навбатда, нефтнинг жаҳон нархларининг юқорилиги ҳам таъсир кўрсатмоқда»

, — деди Ақилжан Баймағамбетов.

Сўнгги хабарлар