Нефт нархи Пекиннинг коронавирусга қарши чораларни кучайтириш стратегияси сабабли тушиб кетди
Ўтган дам олиш кунлари Хитой ҳукумати расмийлари ҳукуматнинг коронавирусга қарши ёндашувини ўзгартириш нияти йўқлигини айтишди. Ушбу баёнот касаллик авж олган тақдирда мамлакатда кенг кўламли карантин чоралари давом этишини билдиради.
Хитой расмийларининг COVIDга қарши қатъий стратегияси ҳам дунёда хом нефтга бўлган талабга таъсир қилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Пекин ўзининг қаттиқ коронавирус стратегиясини қайта кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар қисқа муддатга бўлсада нефт нархини оширди. Натижада ўтган ҳафтада Brent маркали нефти нархи 2,9 фоизга, WTI маркали нефт нархи эса 5,4 фоизга ошган.
Аммо дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиётининг савдо маълумотларига кўра, хом нефт Осиёдаги эрталабки савдодаги сўнгги янгиланишларга кўра, жума кунги ёпилишдан бир фоизга пастроқ сотилган.
Хитой экспорти октябр ойида йиллик ҳисобда 0,3 фоизга камайди. Мутахассислар эса 4,3 фоизга ўсишини башорат қилишди.
Бундан ташқари, айрим таҳлилчилар дунёнинг айрим ҳудудларида нефтга бўлган талабнинг камайиши аломатлари борлигини маълум қилишди. Мисол учун, Европа ва АҚШда талаб 2019 йил даражасига камайди.