17:15, 04 Февраль 2022 | GMT +5
Нефт нархи 8 йиллик рекорд даражада қимматлашди
NUR-SULTAN. TASS-Kazinform – 2022 йил март ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефт фьючерсининг нархи Лондоннинг ICE биржасида 1,08 фоизга ошиб, бир баррел учун 92,09 долларни ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Буни Нур-Султан вақти билан соат 14:51даги савдо майдончаси маълумотлари тасдиқлайди. Brent маркали нефтининг нархи бир баррел учун 92,1 долларни ташкил қилди.
Охирги марта Brent маркали нефтининг нархи 2014 йилнинг октябрида бир баррел учун 92 доллардан ошган эди.