12:31, 24 Февраль 2021 | GMT +6
Нефт нархи 66 доллардан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Лондоннинг ІСЕ биржасида Brent маркали нефт фьючерсининг нархи 1,20 фоизга ўсиб, бир баррели учун 66,02 долларни ташкил этди, деб хабар берди Kazinform Reuters агентлигига таяниб.
Оҳирги марта Brent маркали нефтининг нархи 2020 йил январь ойида бир баррели учун 66 доллардан ошган эди. Маҳаллий вақт билан соат 04:40 да Brent маркали нефтининг бир баррели 66 доллардан (+ 1,16%) сотилди.
Шу билан бирга, WTI маркали нефтининг апрель фьючерслари нархи бир баррели учун 62,43 доллардан (+ 1,18%) сотилди.