Неаполь яқинида 500 йилдан бери сукут сақлаётган йирик вулқон жонланди

None
ASTANA. Kazinform – Италиянинг Неаполь шаҳри яқинидаги «Кампи Флегрей» ёки «Флегрей даласи» номли супер вулқон охирги марта 500 йил олдин ҳаракатга келган эди, деб хабар беради Kazinform Itv.com сайтига таяниб.

Қайд этилишича, юнонча «ёнаётган дала» маъносини англатувчи мазкур вулқон яқинида ярим миллиондан зиёд одам яшайди.

«Кампи Флегрей» мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри – Неаполь яқинидаги қадимий вулқон марказлари туркумига киради. Милодий 79-йилда қадимги Рим шаҳри Помпейни лава қатлами остига «кўмган» Везувий тоғидан анча фаол.

Олимлар «Кампи Флегрей»ни ўтган аср 50-йилларидан бошлаб, бир неча кичик зилзила маҳаллий аҳолини хавотирга сола бошлагандан бери диққат билан кузатиб боришди.

Ушбу вулқоннинг охирги кичик, аммо сезиларли отилиши 1538 йилда қайд этилган.

Супер вулқон отилиши ярим асрлик танаффусдан кейин яна жонланиши мумкин. Ҳозир «ҳақиқий имконият» бор, деб огоҳлантирмоқда олимлар.
Мутахассислар таъкидлашича, бундай узоқ вақтдан кейин яна фаоллашиши учун магма отилишидан олдин вулқон қобиқни ёриб юбориши керак. Бу ёрилиш кўпинча зилзила кўпайиши ва вулқон қобиғидаги ўзгаришлар, жумладан кратер кўтарилиши билан бирга келади. Бу келажакда вулқон отилишидан далолат.

Манбаларда тахминан 39 000 йил муқаддам «Кампи Флегрей»нинг йирик отилишларидан бири неандерталлар йўқ бўлиб кетишига ҳисса қўшгани айтилади.

Баъзи тадқиқотчилар фикрича, улкан отилишдан кейинги қиш қисман неандерталлар йўқ бўлиб кетишига олиб келди ва «Хомо Сапиенс» даврини бошлади.

«Кампи Флегрей» отилиши неандерталлар учун сўнгги зарба бўлгани ҳақидаги даъвога қарши бошқа экспертлар ҳозиргача жумбоқ бўлиб қолаётган, уларнинг тўсатдан ғойиб бўлиши фаразини ҳам илгари суришади.


Сўнгги хабарлар
telegram