Назим Қизайбай Париж Олимпиадасининг ярим финалига чиқди

Назим Қизайбай
Фото: Владислав Семенов/МОК

PARIS. Kazinform – Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида қозоғистонлик боксчи Назим Қизайбай чорак финалда рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

50 килограмм вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган Назим чорак финалда колумбиялик боксчи Каролайн Барбоза билан куч синашди. Бу баҳсда Назим Қизайбай яққол устунлик билан ғалаба қозонди.

Назим Қизайбай
Фото: Владислав Семенов/МОК

Бу Назим Қизайбайнинг илк Олимпиадаси. Ҳозиргача у жаҳон чемпионатида 2 марта ғолиб чиққан ва 1 марта кучли учликдан жой олган. Осиё чемпиони ҳам бўлган.

Сўнгги хабарлар
telegram