Назим Қизайбай лицензион турнирга йўлланма олди

Бокс
Фото: МОҚ

ASTANА. Кazinform - Бугун Астанада Таиланддаги лицензион турнирда иштирок этадиган боксчиларни саралаш жанглари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда аёллар ўртасида 50 кг вазн тоифасида ғолиб аниқланди.

Ушбу вазн тоифасида Назим Қизайбай ва Алуа Балқибекова Таиланддаги саралаш турнирида иштирок этиш имконияти учун жанг қилди.

Натижада икки карра жаҳон чемпиони Назим Қизайбай ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Назим Қизайбай Таиланддаги лицензион турнирга йўл олади.

Шу билан бирга, 63,5 кг вазн тоифасидаги эркаклар ўртасидаги баҳсда Муҳаммедсабир Базарбайули Ертуған Зейнуллиновни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, Зейнуллинов мамлакат Спартакиадасида Базарбаулини мағлуб этган эди.

Энди ярим финалда Базарбаули Жандос Қидиралиев билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча мазкур турнирда иштирок этаётган боксчилар ўртасида қуръа ташлаш маросими ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Жанглар ҳар куни соат 16:00да бошланади. Спарринг ёпиқ муҳитда ўтказилади.

Аммо ОАВ вакиллари ва мухлислар учун жанглар QAZSPORT телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Сўнгги хабарлар