Наврўз нақшлари: Туркистон кўчаларида 100 дан ортиқ кичик меъморий шакллар ўрнатилди
TÜRKISTAN. Кazinform — Шаҳар кўчаларини безаш учун бюджетдан маблағ ажратилмаган.

Бу йил Наврўз байрами Туркистон шаҳрида «Керуен-Сарай» сайёҳлик мажмуаси ҳудудида нишонланади. У ерда жойлашган 20 та ўтовда анъаналарни улуғловчи кўплаб тадбирлар ташкил этилади. Бундан ташқари, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари “Ғалаба” боғида Наврўз байрамига бағишланган тадбирлардан баҳраманд бўлишлари мумкин.

“Айни кунларда шаҳар кўчаларини Наврўз байрами муносабати билан безаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳар бир кўча ва майдон, хиёбон ва боғларда ўрнатилган 100 дан ортиқ кичик меъморий шакллар аҳолига байрамона кайфият бағишлайди. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари суратга тушиш ва байрамдан завқланиш учун алоҳида имкониятларга эга”, — дейилади Туркистон шаҳар ҳокимлиги ахборотида.



