Наврўз байрамида қозоғистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда
ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” 21-23 март кунларига мoлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқинлашиб келаётган байрам кунлари Қозоғистонда об-ҳаво икки хил босим ҳосил бўлишидан шаклланади.
Мамлакатнинг ғарбий ва шимолий ҳудудлари антициклон таъсирида бўлади, унда асосан ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади ва кечаси ҳарорат 10-18 даражагача пасаяди, лекин кундузи термометр кўрсаткичлари нолдан юқорига кўтарилади.
Республиканинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлари эса катта намлик билан шарққа қараб силжийдиган циклон таъсирида бўлади, бу эса ёмғир, баъзан кучли, тоғли ҳудудларда кучли ёмғир қор кўринишида ва кучли шамол эсади. Республика бўйлаб туман тушиши ва ер музлаши мумкин.