Наврўз байрами муносабати билан ҚР Президенти номига табрик телеграммалари келмоқда

ақорда
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари номига Наврўз байрами муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Циньпин Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.

“Мен Қозоғистон-Хитой муносабатлари ривожланаётганини алоҳида таъкидлайман. Икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстликни мустаҳкамлаш асосида ўзаро манфаатли ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун сиз билан кучларни бирлаштиришга тайёрман”, – дейилади телеграммада.

АҚШ Президенти Жозеф Байден ўз табригида сўнгги йилларда мамлакатлар иқлим инқирози, энергетика хавфсизлиги ва экологик муаммоларни ҳал этишда эришган ютуқларидан фахрланишини таъкидлади.

“Бу ҳамкорлик авлод келажагини порлоқ қилишга хизмат қилади. Ишонаманки, умид ва янгиланиш рамзи ҳисобланган Наврўз байрамида мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик ва халқларимиз дўстлиги янада мустаҳкамланади”, – дейилади телеграммада.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ўз табригида Наврўз эзгулик ва тўкинлик байрами эканлигига эътибор қаратди.

“Умумий маданиятимизнинг муҳим қисми ҳисобланган ушбу муҳим кунда дўстлик ва биродарлик ришталаримиз янада мустаҳкамланади, деб умид қиламан”, – дейилади телеграммада.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табригида қардош халқлар минг йиллар давомида ушбу байрамни тантанали ва кенг нишонлаб келаётганини таъкидлади.

“Икки қардош ва қўшни давлат ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳурмат ва умумий манфаатларга асосланган ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкамланиб, жадал ривожланиб боришига ишонаман”, – дейилади телеграммада.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўз табрик телеграммасида қадимий Наурз байрами қирғиз ва қозоқ халқларининг тарихи ва қадриятлари муштараклигини билдиришини таъкидлади.

“Ишончим комилки, келгусида амалга ошириладиган икки томонлама фаолият натижалари мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқотнинг юксак даражасини ойдинлаштириб, қирғиз-қозоқ ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, – дейилади телеграммада.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ўз табрик телеграммасида минг йиллар давомида инсониятга тўғри йўл кўрсатиб келаётган муборак Наврўз байрамининг қадимий маросимлари, бой маънавий ўгитлари ҳамон қувонч улашаётганини таъкидлади.

“Наврўз байрамининг эзгу анъаналари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ишончим комилки, ҳамкорлигимиз стратегик шериклик ва иттифоқчилик доирасида янада кенгайди”, – дейилади телеграммада.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ўз табригида дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг нишонланадиган ушбу ажойиб байрам баҳорнинг кириб келиши ва табиатнинг қайта тикланишини англатишини таъкидлади.

“Наврўз байрамининг машҳур анъана ва маданий урф-одатлари ҳамкорлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни улуғлайди. Бу қадриятлар ҳозирги даврдаги энг долзарб масала сифатида қаралиб, халқларимиз ўртасидаги тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда”, – дейилади телеграммада.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўз табрик телеграммасида баҳорий кайфият бахш этувчи Наврўз байрамининг қадимий анъаналарини асраб-авайлаш кўп асрлик маданий меросимизга бўлган ҳурматимиз белгиси эканини ёзган.

“Яқинда Озарбайжонга қилган давлат ташрифингизни, самимий ва ўзаро ишонч шароитида ўтган учрашувимизни, икки томонлама муносабатларнинг барча соҳалари бўйича ҳар томонлама музокаралар олиб бораётганимизни ва ҳамкорлигимиз истиқболларини катта миннатдорлик билан эслайман. Ишончим комилки, биз Озарбайжон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва қардошликни келажакда янада мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламиз”, – дейилади телеграммада.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раиси ўз табрик телеграммасида Наврўз байрамини тинчлик ва ҳамжиҳатлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида қайд этди.

“Кун ва туннинг тенглашиши, табиатнинг жонланиши билан инсонларда эзгу фазилатлар шаклланади. Бу орқали инсоният ёмон хатти-ҳаракатлардан халос бўлади ва жамиятимиз комил бўлади”, – дейилади телеграммада.

Шу билан бирга, Туркманистон Халк Маслахати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, КХШТ Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозири, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Ўмиралиев, ТУРКСОЙ Бош котиби Султан Раев ва бошқа халқаро ташкилотлар, компаниялар, таълим муассасалари раҳбарлари ва бошқа расмий шахслар табрик йўллади.

Табриклар ҳали ҳам келаяпти.

Сўнгги хабарлар