Наврўз байрамида Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

NUR-SULTAN. Кazinform - 22—24-март кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосфера жабҳалари туфайли ҳаво ўзгариб туради, деб хабар беради Кazinform.
None
None

«Қазгидромет»нинг хабар беришича, республиканинг шимолий ва шарқий вилоятларида қор бўрони ва ёғингарчилик кутилмоқда.

Республика жанубида ёғингарчилик, баъзан кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

23—24-март кунлари эса республиканинг ғарбий ҳудудлари шимолий-ғарбий антициклон таъсирида бўлади. Натижада, ёмғир ёғмайди.

Республика бўйлаб туман бўлади, шамол эсади.

Мамлакат шарқи, шимоли ва марказида кечаси 5-13 даражадан 10-18 даражагача ўзгаради.

Ҳарорат кундузи 0-8 даража совуқдан ошмайди, жанубий ярмида кечаси 0-8, кундузи 2-10 даража илиқ бўлади.


Сўнгги хабарлар