Навоий ва Абай — дўстлик куйчилари

Маданият
Фото: Dunyo

Чимкент шаҳрида "Навоий ва Абай – дўстлик куйчилари" мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Dunyo агентлигига таяниб.

Чимкент шаҳар ўзбек драма театрида бўлиб ўтган адабий-бадиий кеча "Ватандошлар" жамоат фонди делегациясининг Чимкент шаҳрига сафари доирасида Ўзбекистоннинг Алмати шаҳридаги Бош консуллиги ва Қозоғистон ўзбеклари "Дўстлик" жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Кечада Алишер Навоий ва Абай ижодига бағишланган маърузалар тингланди. Шунингдек, икки буюк адиб қаламига мансуб ғазал ва шеърлардан ўқиб берилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон санъат усталари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда Чимкент шаҳридаги Ўзбек драма театри томонидан намойиш этилган "Тановар" спектакли барчага хуш кайфият улашди.

Сўнгги хабарлар