16:32, 10 Декабрь 2024 | GMT +5
Наталья Богданова бокс бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистонга учинчи олтин медални келтирди
ASTANA. Kazinform – Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида қозоғистонлик Наталья Богданова ғолиб чиқди.

Н.Богданова 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида таиландлик Байсон Маникон билан жанг ўтказди.
Биринчи раундда барча ҳакамлар Натальянинг устунлигини қайд этишди. Иккинчисида эса 3:2 ҳисоби қайд этилди. Бироқ учинчи раундда яна 5:0 га ўзгарди. Якуний ҳисоб 5:0, жанг Н.Богданова фойдасига ҳал бўлди.
Шу тариқа, Наталья Богданова Қозоғистон терма жамоаси ҳисобига учинчи олтинни келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик Виктория Графеева бокс бўйича Осиё чемпиони бўлганини ёзган эдик.
Шунингдек, Аида Абикеева бокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.