NASA Юпитер йўлдошидан ҳаёт изловчи миссияни бошлади

ASTANA. Kazinform – АҚШнинг Флорида штатидаги космодромдан SpaceX компаниясининг Falcon ракетаси Юпитернинг 95 йўлдошидан бири бўлган – Европада ҳаёт изларини қидириш мақсадида Europa Clipper деб номланган космик станцияни орбитага чиқарди. Бу ҳақда NASA Х даги саҳифасида маълум қилди.

Станция НАСА отправилась к спутнику Юпитера искать жизнь
Фото: NASA/JPL-Caltech/SETI Institute

Қайд этилишича, экипажсиз космик аппарат Europa Clipper деб номланган бўлиб, минг йиллар олдин ер юзидаги океанларни забт этган кемаларга ўхшатилиб шундай аталган. Космик кема 1,8 миллиард миль масофадаги саёҳатдан сўнг 2030 йилда Юпитер орбитасига киради ва у ерда тўрт йил давомида тадқиқотлар олиб боради. Europa Clipper олимларга Европада ҳаётни қўллаб-қувватлайдиган шароитлар мавжудми ёки йўқлигини баҳолашга ёрдам беради.

Аэронавтика ва космик тадқиқотлар бўйича миллий бошқарма (NASA) ушбу йўлдошни Қуёш системасида ҳаётни қидириш учун энг истиқболли жойлардан бири деб ҳисоблайди.

Сўнгги хабарлар