11:03, 03 Июнь 2021 | GMT +5
NASA Венерани ўрганиш бўйича янги миссияларни тақдим этди
WASHINGTON. Kazinform – АҚШ Миллий авиация ва космик агентлиги (NASA) Венерани ўрганиш бўйича иккита миссияни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform Deutsche Welleга асосланиб.
«Улардан мақсад – қандай қилиб Ерга ўхшаш кўплаб хусусиятларга эга бўлган иккинчи сайёра «дўзахга ўхшаш дунёга»га айланганини тушунишдир», - дейилади NASAнинг 2 июнь, чоршанба куни эълон қилинган баёнотда.
Ҳар бир миссияни тайёрлаш учун тахминан 500 миллион доллар ажратилган. Иккаласи ҳам 2028-2030 йилларга мўлжалланган.