NASA космонавтлари фазога чиқди
ASTANA. Kazinform – NASAнинг америкалик астронавтлари Жессика Мейр ва Анил Менон Халқаро космик станция ташқарисида очиқ фазога чиқишга муваффақ бўлдилар.
Жессика Мейр ва Анил Менон 6 соат 27 дақиқа давом этган очиқ фазога чиқиш вақтида барча асосий вазифаларни, жумладан электр таъминотини тайёрлаш ишларини бажардилар. Амалга оширилган ишлар орбитал лабораторияни қўшимча электр қуввати билан таъминлайдиган, муҳим тизимларни қўллаб-қувватлайдиган ва Халқаро космик станциянинг хавфсиз ҳамда назорат қилинадиган орбитал ҳаракатини енгиллаштирадиган кўчма қуёш панелларини ўрнатиш учун асос яратади.
Бу космик станцияни қуриш, техник хизмат кўрсатиш ва янгилаш дастури доирасида амалга оширилган 281-чи очиқ фазога чиқиш бўлди.
Анил Менон учун бу биринчи марта очиқ фазога чиқиш бўлган бўлса, Жессика Мейр учун бу олтинчи парвоз бўлди.
Бундан олдин NASA орбитага ўзининг биринчи роботини учиргани ҳақида хабар берган эдик.