NASA ердан ташқаридаги тадқиқотлар бўйича махсус директорни тайинлади

NASA раҳбариятида номаълум учувчи жисмларни ўрганиш бўйича янги махсус директор лавозими жорий этилди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
None
Фото: UNSPLASH; br.usembassy.gov

Нашр маълумотларига кўра, NASA даги янги лавозимни аввал номаълум учар объектлар, номаълум аномал ҳодисалар видеолари ва бошқа маълумотларни ўрганувчи мустақил экспертлар комиссиясига ёрдам берган шахс эгаллайди.

NASA пайшанба куни мустақил экспертлар ишининг якуний ҳисоботини эълон қилди. Бир йил давомида мустақил экспертлар видеога олинган номаълум ҳодисаларни синчиклаб ўрганиб чиқди ва уларнинг бошқа сайёрадан эканига аниқ далил топмади. Бироқ экспертлар бу объектлар бошқа сайёрадан эмас, деган бирёқлама хулоса чиқаришга шошилмаяпти.

«Биз ҳали ҳам аниқ нима эканлигини билмаймиз. Баъзи номаълум учувчи жисмлар синчиклаб текширилганда ҳаво шари бўлиб чиқди. Бошқалар - эса атмосфера ҳодисаларидир. Биз учун сир бўлиб қолаётган ҳодисалар ҳам мавжуд», - деди NASA маъмури Билл Нельсон.

Лекин шу билан бирга Билл Нельсон бегона сайёраларда ҳаёт ва ҳатто цивилизация мавжудлигига шубҳа қилмаслигини ҳам эълон қилди.


Сўнгги хабарлар