Нархи – 50 миллиард тенге: Қостанай вилоятида буғдойни чуқур қайта ишлаш заводи қурилади
QOSTANAY. Kazinform – KazFoodProducts компанияси Қостанай вилоятида буғдойни чуқур қайта ишлаш заводи қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Қозоғистон-Хитой ишбилармонлар кенгаши доирасида «Baiterek Venture Fund» АЖ, Хитойнинг Myande Group Co., Ltd компанияси, KazFoodProducts агрохолдинги ва Қостанай вилояти ҳокимлиги ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Лойиҳанинг қиймати 50 миллиард тенгедан ошади.
KazFoodProducts компанияси бош директори Алихан Қайратбекнинг сўзларига кўра, янги Qostanay Grain Industry заводининг қуввати йилига 400 минг тонна буғдойни қайта ишлашга мўлжалланган. Бу ерда аминокислоталар, биоэтанол, клейковина, чорва озуқаси, буғдой кепаги ишлаб чиқарилади. «Qostanai Grain Industry» МЧЖ лойиҳасини ишга тушириш муддати – 2027 йил декабрь. Янги ишлаб чиқаришда 600 та янги иш ўрни яратилади.
Бундан ташқари, меморандум доирасида Алмати вилоятида буғдой ва маккажўхорини чуқур қайта ишлаш бўйича етакчи «АзияАгроФуд» заводининг ишлаб чиқариш қувватини кунига 200 тоннадан 300 тоннагача ошириш лойиҳаси кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳалар озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, агросаноат мажмуасини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши режалаштирилган.