Наманганда 60-халқаро гуллар фестивали бошланди

NAMANGAN. Kazinform – Наманганда 60-халқаро гуллар фестивали бошланди. Юбилей фестивалда 10 миллион туп гул кўчатлари ўтқазилади, гуллар билан безатилган автомобиллар паради, гала-концерт ва бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилади, деб хабар беради Kazinform gazeta.uzга таяниб.
None
None

23 май куни Наманганда анъанавий Халқаро гуллар фестивали бошланди. Жорий йилда 1961 йилдан буён ўтказиб келинаётган фестивалнинг юбилейи ношонланади.

ЎР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбирларда 150 нафардан зиёд флорист тадбиркор ҳамда 300 нафардан ортиқ ҳаваскор гулчилар қатнашиши кутилмоқда.

Жорий йилда фестивал тарихида илк бор 10 миллион туп гул кўчатлари ўтқазилиши кутилмоқда.

Фестивалга Жанубий Корея, Россия, Туркия, Голландия, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон каби давлатлардан меҳмонлар таклиф этилган.

Фестивал 31 майга қадар давом этади.




Сўнгги хабарлар