12:55, 13 Декабрь 2023 | GMT +5
Наманган давлат университети талабаси ўз жонига қасд қилди

Маълум қилинишича, университет биология таълим йўналиши 3-босқич талабаси оилавий келишмовчилик сабабли ўз жонига қасд қилган ва вафот этган. Талаба ўқув жараёнида фаол, фанларни мунтазам равишда ўзлаштириб келган.
Марҳум талабанинг оила аъзолари университетга ҳеч қандай эътироз ва даъволари йўқлигини маълум қилишган. Айни пайтда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.
Университет баёнотида марҳум бўлган талаба қизнинг шаънини ўйлаб, исми келтирилмаганлиги қайд этилган.