20:03, 30 Декабрь 2021 | GMT +5
Нью-Йоркда бир кунда 67 минг киши коронавирус юқтирган
VASHINGTON. Kazinform – Нью-Йорк штатида COVID-19 бўйича янги антирекорд қайд этилди – бир кунда 67 мингта ҳолат аниқланди, бу кечаги кунга нисбатан 64 фоизга кўпдир. Бу ҳақда чоршанба куни штат губернатори Кэти Хокул маълум қилди, деб хабар беради Kazinform The Hill газетасига таяниб.

«Хокул аҳолини COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун ҳаракат қилишга чақирди. Ўтган кун давомида штатда ўтказилган 362 500 дан ортиқ ковид тестларининг 18,5 фоизи мусбат натижаларни кўрсатди», - деди у.
Штат расмийларининг таъкидлашича, ўтган кун ичида COVID-19 ташхиси билан касалхонага ётқизилганлар сони 10 фоизга ошган (тахминан 6,7 минг ҳолат) ва 97 киши COVID-19 асоратларидан вафот этган. Бу охирги ойлардаги рекорддир.
Ҳокул давлат хизматлари ва бўлим раҳбарларини «январ ойида юзага келадиган асоратларга тайёр бўлишга» чақирди.