Нью-Йорк, Женева ва Берн шаҳарларида Ядро синовларига қарши кураш куни нишонланади

None
Маршалл оролларида АҚШнинг ядровий синовлари. 1952 йил 1 ноябрда олинган АҚШ ҳукумати сурати
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров БМТнинг Ядровий синовларга қарши кураш халқаро куни муносабати билан қандай тадбирлар ўтказилишини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2009 йил 29 август – Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан Ядро синовларига қарши халқаро ҳаракат куни таъсис этилган.

«Маълумки, Семей ядро полигони 1991 йил 29 августда ёпилган. Дунёдаги энг йирик полигоннинг ёпилиши 1996 йилда Ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномани қабул қилишга замин яратди. Халқаро ядро қуролига қарши кураш куни бутун дунёда кенг нишонланади. Шу тариқа, жорий йилнинг 29 август куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг мазкур масала бўйича юқори даражадаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади. БМТнинг Вена майдонида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ва Ядровий синовларни тақиқлаш бўйича Шартнома ташкилоти раҳбарининг қўшма баёноти эълон қилинади, унда ядровий синовлар ва ядро қуролидан холи дунёга эришиш муҳимлиги эълон қилинади», – деди расмий вакил ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг ҳафталик брифингида.

Бундан ташқари, БМТнинг Женевадаги Европа бўлими, Қозоғистоннинг Берндаги элчихонаси ва дунёнинг бошқа шаҳарларида ядровий синовлар бўйича махсус давра суҳбатлари ва эксперт муҳокамаларини ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, 29 август куни Астана шаҳрида Марказий Осиё давлатлари дипломатлари ва экспертлари иштирокида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, «Халқаро хавфсизлик ва сиёсат маркази» ҳамда «Ядро қуролини бекор қилиш бўйича халқаро кампания» (ICAN) нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда «Ядро қуролининг гуманитар оқибатлари ва Марказий Осиё – ядро қуролидан холи ҳудуд» мавзуида минтақавий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар