Нью-Йорк дунёдаги энг ёмон ҳаво сифатига эга шаҳар деб топилди

WASHINGTON. Кazinform – Нью-Йорк Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни тўпланиб қолгани сабабли дунёнинг энг ёмон ҳаво сифати бўйича йирик шаҳарлар орасида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Кazinform NBS Newsга таяниб.
None
Фото: Brendan McDermid / Reuters

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни Қўшма Штатлар шарқий томонининг катта қисмини қоплади, ўткир ҳидли ҳаво осмонни тўқ сариқ рангга айлантирди.

Муниципал маъмурият 16 штатдаги 128 миллионга яқин аҳолини ўрмон ёнғинлари туфайли ҳаво сифати ёмонлашишидан огоҳлантирди ва уйларини тарк этмасликни тавсия этди.

Чоршанба куни Нью-Йорк штати губернатори Кэти Хочул штатнинг катта қисмига таъсир кўрсатган ўрмон ёнғинлари тутунини «саломатлик ва атроф-муҳит инқирози» деб атади.

Миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, ҳаводаги зарарли моддаларнинг юқори концентрацияси Нью-Йорк штатининг асосий ҳудудларида пайшанба кунига қадар сақланиб қолади.

Шунингдек, Вашингтон (Колумбия), Бостон (Массачусетс) ва Филадельфияда (Пенсильвания) ҳаво сифати ёмонлашди, ҳатто хавфнинг «қизил коди» эълон қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, чоршанба куни мамлакат бўйлаб 414 та ўрмон ёнғинлари сабабли бир қатор аҳоли пунктларидан 20 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Бу йил Канада бўйлаб 2200 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари содир бўлган ва тахминан 3,8 миллион гектар ўрмон ёниб кетган.

Сўнгги хабарлар