Нью-Деҳлида G20 саммитининг биринчи куни якунланди

None
Фото: efe
NEW DELHI. Кazinform – Нью-Деҳлидаги G20 саммитининг биринчи куни якунланди. Иштирокчи давлатлар Африка иттифоқини «Катта йигирматалик»нинг доимий аъзоси сифатида тасдиқлади, шунингдек, якуний декларация бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Саммитга G20 аъзоси бўлган барча давлатлар ва яна 9 та давлат (Бангладеш, Миср, Испания, Маврикий, Нигерия, Нидерландия, БАА, Уммон ва Сингапур) раҳбарлари таклиф этилган.

Йиғилишнинг биринчи кунида Ҳиндистоннинг Африка Иттифоқини G20 доимий аъзоси сифатида тасдиқлаш таклифи, Украина масаласи, ғалла шартномаси бўйича музокаралар, экология ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Саммит 9-10 сентябрь кунлари Ҳиндистонда офлайн режимда ўтказилади.

Сўнгги хабарлар