Ўн ойда Қозоғистон бюджетига 12,4 триллион тенге тушди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълумотларига кўра, сўнгги 10 ойда бюджетга 12,4 трлн маблағ келиб тушган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Давлат бюджетига трансфертларни ҳисобга олмаганда 12 триллион 427 миллиард тенге миқдорида даромад олинди ёки режа (11 933 миллиард тенге) 104,1 фоизга бажарилди. Республика бюджетига 8,4 триллион тенгега яқин даромад (трансфератларни ҳисобга олмаганда) тушди ёки режа 102,2 фоизга бажарилди. Даромадлар режаси 179 миллиард тенгега, шу жумладан солиқлар 89 миллиард тенгега, солиқдан ташқари тушумлар 90 миллиард тенгега ортиғи билан бажарилди»

, — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар