08:30, 13 Декабрь 2023 | GMT +5
Мьянма афюн ишлаб чиқариш бўйича Афғонистонни ортда қолдириб, етакчига айланди

-Мьянмада афюн етиштириладиган майдонлар йил давомида 18 фоизга ва 47 минг гектардан ошди, бу 2001 йилдан бери рекорд натижадир, — дейилади ташкилот баёнотида. - Шан, Чин ва Качин штатларида афюн экиладиган майдонлар кўпайди, ҳосилдорлик 16 фоизга ошиб, гектарига 22,9 килограммни ташкил қилди.
Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатда кўкнори етиштириш ўсишда давом этади – чекка ҳудудлардаги фермерларни Мьянмада 2021 йил февралдаги ҳарбий тўнтаришдан кейин вужудга келган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик уни етиштиришга ундамоқда.