Музлаб қолган одамга биринчи ёрдамни қандай кўрсатиш керак
Жабрланган одамни иситиш учун уни илиқ уйга олиб кириш ва унга иссиқ чой ёки сут берган маъқул. Таъсирланган оёқ-қўлларни илиқ кўрпа билан ўраш керак.
«Агар музлаш енгил даражада бўлса, бармоқларни қўлтиқ остига қўйиб, исиниш мумкин. Бурун музлаганда, уни иситиш учун қўлнинг иссиқлиги етарлидир. Музлаган одам эндигина исинаётган пайтида қайта музлашига йўл қўймаслик керак», — дея огоҳлантирди агентлик.
Агар юз ёки бурун музлаган бўлса, уларни иситиш учун ишқалаш, сўнгра илиқ уйга олиб бориш керак. Музлаган жойларни қор билан ишқалаш тавсия этилмайди. Қорнинг ўткир майда музликлари терига зарар етказиши мумкин.
Биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг, беморни имкон қадар тезроқ касалхонага олиб бориш керак, чунки ҳатто енгил музлаш ҳам тананинг мудофаасини пасайтиради.