Мутахассислар коронавирусни аниқлаш қайси босқичда қийин бўлишини айтишди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ўсимликлар биологияси ва биотехнологиялари институтининг Молекуляр биология лабораторияси бошлиғи Диляра Гриценко организмдаги вирусни аниқлаш ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Тест тизимларининг инфекцияни аниқлаш имконияти пастлиги ҳақида кўп гапирилди. ПЗР усули коронавирус инфекциясини аниқлашдан ташқари, ОИТВ ва вирусли гепатитни аниқлаш учун ишлатилади. Ушбу тестлар ёрдамида беморлар рўйхатга олинади ва вирусли ҳолат аниқланади», - деди у.

Мутахассиснинг фикрига кўра, коронавирус инфекциясини юқтиришдан шубҳаланган одамнинг шифокор кўригига қачон келиши муҳим аҳамиятга эга.

«Инкубация даврида вирусни аниқлаш жуда қийин. 5 дан 14 кунгача давом этадиган инкубация даврида симптомлар пайдо бўлгунча вирус тез кўпаяди. Касаллик аломатлари сезилгандан кейин, бешинчи ёки олтинчи куни вирус кўпайиши пасайишни бошлайди. Пневмония ва вирусли этиология билан касалланган одамларнинг аксарияти коронавирус ташхиси қўйилмаса да, барча унинг барча аломатлари коронавирус инфекциясига ўхшашлиги айтилмоқда. Афсуски, ушбу даврда вирус юкламаси камаяди ва бактериал аломатлар кузатилади. Бундай ҳолда, буни аниқлаш қийин бўлади», - деди Д.Гриценко.

Унинг сўзларига кўра, вирусли инфекцияларни текшириш мураккаб жараён. Ташхис қўйиш ҳам қийин, чунки вируслар жуда тез мутацияга учрайди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар