Мутахассис: Барча қора кўзойнаклар ультрабинафша нурланишдан ҳимоя қилмайди

ASTANA. Kazinform - Ёз мавсумида ультрабинафша нурланиш интенсивлиги ошиши кузатилади. Бундай паллаларда кўзларимизни қуёшдан сақлайдиган асосий аксессуар кўзойнаклардир. Шу билан бирга, линзаларнинг тўқ ранги кўзни ҳимоя қилишни кафолатламайди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: Очиқ манбалардан олинган фотосурат

Бу ҳақда россиялик олий тоифали офтальмолог Ирина Лешченко маълум қилди.

«Баъзи одамлар кўзойнакнинг линзалари қанчалик тўқ бўлса, улар ультрабинафша нурланишдан шунчалик яхши ҳимоя қилади деб ўйлайди, аммо бунинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Бу шунчаки ранг, ультрабинафша нурлардан эса бошқа компонентлар ҳимоя қилади. Бунинг учун линзалар махсус нур ўтказмайдиган қопламали бўлиши керак. Буни кўзойнак сертификатидан текшириш мумкин», дейди у.

Қуёш кўзойнакларини ишлатишдан бош тортиш катаракта ва бошқа жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.

«Ранги 20 фоиздан ортиқ тўқартирилган линзаларни ишлатиш тавсия этилмайди, бу тасвирни жуда қоронғи қилади, кўриш қобилиятини пасайтиради ва кўзга зарар етказиши мумкин.

Шунингдек, сиз қуёшдан сақлайдиган кўзойнакни бино ичида тақмаслигингиз керак. Иккала ҳолатда ҳам биз ёруғликни сунъий равишда камайтирамиз ва бу кўриш кескинлигини ёмонлаштириши мумкин», - деди Лешченко.

Сўнгги хабарлар