Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи бошланди

Мечеть
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Бу йил муқаддас Рамазон ойи 11 мартдан бошланди ва 9 апрелгача давом этади, деб хабар беради Kazinform.

Рўза 30 кун давом этади. 5 апрелдан 6 апрелга ўтар кечаси “Қодир туни”, 10 апрель куни эса Ҳайит байрами бўлиб ўтади.

Жорий йилда фитр садақасини ҳадя қилиш Қозоғистон бўйича икки килограмм уннинг ўртача нархидан келиб чиқиб, 640 тенге миқдорида маъқулланди.

Вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқ (жами 6000 та аҳоли пункти) бўйича рўза ва намоз ўқиш жадвалини юқори сифатли pdf форматда muftyat.kz сайтидан юклаб олиш мумкин.

Қозоғистон Мусулмонлари Диний бошқармаси раиси, Олий муфтий Науризбай қажи Тағанули қозоғистонликларни Рамазон ойи бошланиши билан табриклаб, барчани хайрия ишларига ҳисса қўшишга чақирди.

Сўнгги хабарлар