Мустақиллик йилларида Қозоғистонда 3 мингдан ортиқ қонун қабул қилинди

Жаҳон Digital IQ рейтингида Қозоғистон 20-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Сенатда “Парламент фаолиятини рақамлаштириш” мавзусидаги семинарда Сенат раиси ўринбосари Жақип Асанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

қонун
Фото: freepik.com

“Барчамизга маълумки, рақамлаштириш бўйича Қозоғистон жуда юқори даражада. Шукрки, муваффақиятлар ҳам бор. Жаҳон Digital IQ рейтингида Қозоғистон 20-ўринни эгаллади. Кўплаб соҳалар бўйича давлат органлари яхши ривожланиб бормоқда. Айни пайтда Парламентга келсак, биз бироз орқада қолдик. Мустақиллик йилларида 3 мингдан ортиқ қонун ва 10 мингдан ортиқ қонундан кейинги ҳужжатлар қабул қилинди. Бундай катта қонунчилик базасига эга бўлганлиги сабабли унда камчилик ва қарама-қаршиликлар, ортиқча такрорлашлар ҳам мавжуд. Буларнинг барчаси жамият, одамлар ва ҳатто қонунчилар учун муаммо туғдиради. Бу улкан соҳаларни тартибга солиш керак. Шу боис Сенат Девонхонаси ва Парламентаризм институти ваколатли органлар билан Парламент фаолиятига сунъий интеллектни қандай жорий этиш бўйича бир неча бор муҳокамалар ўтказди”, - деди Ж. Асанов.

Шу муносабат билан у бу борада жаҳоннинг илғор тажрибасини ўрганганини айтди.

“Демак, сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича дунёдаги энг илғор қонун чиқарувчи орган бу Греция парламентидир. Биз Греция парламентига ёрдам берадиган компания топдик ва унинг малакали мутахассисларини Қозоғистонга таклиф қилдик. Бу жамоа - Hellenic OCR Team жамоаси деб аталади. Унинг асосчиси - доктор Фотиc Фитсилис. Бизга маълумки, айнан шу компания Греция парламентига шундай муваффақият келтирди. Улар шу ҳафтада пойтахтда 2 та семинар ўтказади. Биринчиси бугун бошланди. Унинг мавзуси Парламентни рақамлаштиришдир. Иккинчи семинар 26 октябрда Астана IT университетида бўлиб ўтади. Унинг мавзуси қонунчилик жараёнида сунъий интеллектнинг ўрни. 26 октябрда бўлиб ўтадиган семинарда иштирок этишга таклиф қиламиз. Семинардан кўзланган мақсад Греция парламенти тажрибасини тинглаш, саволларимизга жавоб олиш, келгусида қандай қадамлар қўйишимизни аниқлашдан иборат. Ўз олдимизга шундай мақсадни қўйганмиз”, - дейди Жақип Асанов.

Сўнгги хабарлар