Мустақиллик байрами муносабати билан Астанада эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат саватлари тарқатилди

None
ASTANA. Kazinform – Астанадаги 1000 га яқин эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат саватлари тарқатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Мустақиллик байрами муносабати билан Астана шаҳрида турли йўналишдаги 50 га яқин тадбир ўтказилади. Тадбирлар нафақат шаҳар ҳокимлиги, балки нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳам ўтказилмоқда. Тадбирлар формати ҳам ҳар хил. Куни кеча 1000 га яқин эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат саватлари тарқатдик. Улар орасида ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифага мансуб оилалар ҳам бор»

, - деди Астана шаҳар маъмурияти ёшлар сиёсати бўлими бошлиғи Аян Ерментаев.

Шунингдек, ҳокимлик вакили пойтахтликларни Мустақиллик байрами билан табриклади.

Дарвоқе, куни кеча Астана шаҳрида Мустақиллик байрами муносабати билан автопарад бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда давлат байроқлари тақилган 30 дан ортиқ автомобил иштирок этди.

Кортеж иштирокчилари Давлат рамзлари майдонидан «Ватан ҳимоячилари» монументигача бўлган 31 километр масофани босиб ўтди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар