Мусиқани сунъий интеллектдан ҳимоя қилинг: Америка юлдузлари очиқ хат имзоладилар
ASTANА. Кazinform — 200 дан ортиқ америкалик санъаткорлар сунъий интеллектни (АI) “инсон ижодига ҳужум”да айблаб, очиқ хат имзодилар. Бу ҳақда New York Post хабар беради.

Санъаткорлар сунъий интеллект тез орада хонандаларнинг асл овозларининг рақамли нусхаларини яратиши мумкинлигидан хавотир билдиришди.
Шу боис, мурожаат муаллифлари электрон мусиқа муаллифларидан нейрон тармоқлардан камроқ фойдаланишни сўрашади.
“Янги даврда ижодкорлар сунъий интеллект билан рақобатлашиши керак. Нейрон тармоқлардан нотўғри фойдаланиш ҳақиқий мусиқачилар ва мухлисларнинг қадр-қимматини йўқотади”, — деди Санъаткорлар ҳуқуқлари альянси ижрочи директори Жен Жейкобсен.
Ушбу мактуб Билли Айлиш, Imagine Dragons, Nicki Minaj, Pearl Jam, Katy Perry, Jonas Brothers, Жулия Майклс, Райан Теддер ва бошқа актёрлар, қўшиқчилар ва мусиқачилар томонидан имзоланган.
Маълумки, айрим компаниялар ижодкорларнинг ижодий ишларини продюсерларнинг рухсатисиз ўзлаштириб, сунъий интеллект ёрдамида қайта ишлаб, оммага тақдим этган.
Бу шоу-бизнес вакилларининг даромад манбаига салбий таъсир кўрсатувчи асл мусиқанинг овози ва образини алмаштиришга қаратилган фаолиятдир.