Мурат Нуртилеу Кореяга МО ёшларига янги касб-ҳунарларни ўрганиши учун шароит яратишни таклиф қилди

Мурат Нуртилеу Кореяга МО ёшларига янги касб-ҳунарларни ўрганиши учун шароит яратишни таклиф қилди
Фото: Kazinform

Марказий Осиё давлатлари Жанубий Кореянинг техник олий таълим муассасалари филиалини очишдан манфаатдор. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу “Марказий Осиё – Корея Республикаси” ХVI ҳамкорлик форумида маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Ашхободдаги мухбири.

“Биз минтақада Кореянинг етакчи техник олий таълим муассасаларининг янги филиалларини очишдан манфаатдормиз. Шу нуқтаи назардан, Сеул Миллий Фан ва Технология Университетининг филиали сифатида Қизилўрда шаҳрида Сунъий интеллект ва информатика мактабининг очилишини муваффақиятли иш деб ҳисоблаш мумкин. Мен ушбу тажрибани оширишни ва барча Марказий Осиё давлатларидан келган талабаларга янги техник мутахассисликларни ўрганишлари учун шароит яратишни тавсия қиламан. Корея Республикаси ҳукуматининг келгусида қўллаб-қувватлашига умид қиламан”, – деди Мурат Нуртилеу.

У Қозоғистон ахборот технологиялари соҳасида катта муваффақиятларга эришганини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, барча давлат хизматларининг 90 фоиздан ортиғи автоматлаштирилган, бир қатор йирик шаҳарларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида смарт тизимлар жорий этилган.

“Умуман олганда, Марказий Осиё минтақасида машинани ўрганиш, электрон тижорат ва тўлдирилган реаллик соҳаларида янги авлод стандартларини жорий этиш учун зарур бўлган ҳамма нарса мавжуд. Жанубий Корея тажрибасини инобатга олган ҳолда, ушбу соҳада қўшма эксперт платформасини яратишни таклиф қиламан. Марказий Осиёдаги энг йирик «Astana Hub» IТ стартап технопарки қўлай платформага айланиши мумкин”, – деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазири.

Сўнгги хабарлар