Муқият Жармуқаметули ШУАР Халқ ҳукумати раисининг ўринбосари этиб тайинланди
ASTANA. Kazinform – Муқият Жармуқаметули Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тянь-Шань порталининг хабар беришича, 8 май куни Урумчи шаҳрида Шинжон-Уйғур автоном районининг XIV Халқ вакиллари йиғилиши доимий қўмитасининг X мажлиси бўлиб ўтди. Овоз беришдан сўнг Муқият Жармуқаметулини Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси ўринбосари лавозимига тайинлашга қарор қилинди. Сўнгра конституциявий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Муқият Жармукаметули 1967 йилда Хитой Халқ Республикасининг Олтой ҳудудининг Жеменей туманида туғилган. Марказий партия мактабида таҳсил олган. Бунгача у ШУАР Халқ вакиллари йиғилиши доимий қўмитаси раҳбари ўринбосари ва ШУАР касаба уюшмалари федерацияси раиси, Бутунхитой касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.