«Муқағали» фильми халқаро кинофестивалда бешта мукофотга сазовор бўлди

Ш. Айманов номидаги «Қазақфильм» киностудияси матбуот хизмати хабарига кўра, «Муқағали» бадиий фильми Сент-Эндрюс кинофестивалида бешта совринни қўлга киритган. Жумладан, Гран-при, «Энг яхши кинодраматург», «Энг яхши режиссёр», Энг яхши оператор», «Энг яхши эркак роли» мукофотлари билан тақдирланди.
«Муқағали» бадиий фильми бир йилда 10 та халқаро мукофотга сазовор бўлди. Бу энг ҳаяжонли янгилик. Қозоқ киносини қадрлайдиган барча томошабинларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Буюк қозоқ шоирини тараннум этувчи фильм ёшларни фақат илҳомлантириб, Муқағали бобомиз санъатини равнақ топтиришини истардим. Мустақиллик байрами арафасида жаҳоннинг таниқли танқидчилари ўз баҳоларини берган ушбу мукофотлар қозоқ халқининг умумий ғалабасидир», — деди фильм режиссёри Болат Қалимбетов.
ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги буюртмаси асосида Шакен Айманов номидаги «Қазақфильм» киностудияси томонидан суратга олинган ушбу фильм афсонавий қозоқ шоири Муқағали Мақатаев ҳаётининг сўнгги йиллари ҳақида ҳикоя қилади.
Филм Қозоғистонда 2021 йил 21 октябрда прокатга чиққан. Жаҳон премьераси 25-Таллин кинофестивали (PÖFF) доирасида бўлиб ўтди, унда қозоқ фильми экуменик ҳакамлар ҳайъати совринини қўлга киритди.
Жорий йилнинг март ойида Кералада (Ҳиндистон) ўтказилган 26-халқаро кинофестивалнинг «Жаҳон киноси» бўлимида биографик фильм тақдимоти ўтказилди.
Сентябр ойининг бошида у Қозон кинофестивалида ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотига сазовор бўлди.
Октябр ойида фильм Дубайда бўлиб ўтган Меta Film Festда бош мукофотни қўлга киритди.
Муаллиф: Алма Муқанова